00:43 / 09.03.2023
996

Шармандали мағлубият қимматга тушди

Шармандали мағлубият қимматга тушди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти мавсум якунланиши билан бир неча футболчилар билан хайрлашишга қарор қилди.

Бош мураббий Эрик тен Хаг ўзига керак бўлмай қолган барча ўйинчиларни қўйиб юборади. Нидерландиялик мутахассис ҳимоя марказида Рафаэль Варан ва Лисандро Мартинесни ўйнатмоқчи. Жамоа сардори Ҳарри Магуайр ўзига янги жамоа топиши керак.

Ҳозирги мураббийга бир неча мавсумдан бери  ўз салоҳиятини тўла очолмаган Антони Марсьяль ва Скот Мактонимай каби тажрибали ўйинчилардан ҳам воз кечади.

Шунингдек, мавсумни бошқа жамоаларда ўтказаётган ҳимоячилар Эрик Бейи ва Алекс Теллес, дарвозабон Дин Хендерсон ҳам Эрик тен Хаг режасига киритилмаган ва ёзда ўзларига янги иш жойи қидиришларига тўғри келади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шармандали мағлубият қимматга тушди