23:50 / 11.03.2023
274

Аббос Файзуллаев: "Бу минимум вазифа эди, максимали ҳали олдинда"

Аббос Файзуллаев: "Бу минимум вазифа эди, максимали ҳали олдинда"

U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Австралия устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, бутун ўзбек халқини ғалаба билан табриклаймиз. Гап бўлиши мумкин эмас, бугун стадионда ажойиб атмосфера бўлди. Бу 120 дақиқа давомида бизга катта куч берди. Мухлислар, жамоадаги футболчилар, маъмурлар, массажчилар ва барча-барчага раҳмат айтаман. Улар ҳам бошидан буён жонларини бериб ишлашмоқда. Минимум вазифани бажардик, жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилди. Бироқ олдимизга максимум вазифа қўйганмиз. Чемпион бўлишни истаймиз. Насиб қилса, чемпион бўламиз.

- Бугунги учрашув давомида олдинги чизиқда кўпроқ Сиз ўйнаяпсиз. Бу Сизга оғирлик қилмаяптими?

- Оғир юк менда бўлгани билан майдонда 11 киши футбол ўйнайди. Бир киши бир нечта вазиятда жамоани қутқариб қолиши мумкин. бироқ жамоавий ўйин бўлмаса, ғалабага эришиб бўлмайди, деб ўйлайман. Бугун барча футболчилар майдонда жонини бериб ўйнашди.

- Пенальтини тепганингиздан кейин рақибларга нимадир дедингиз.

- Нотўғри тепгин дедим (кулади).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббос Файзуллаев: "Бу минимум вазифа эди, максимали ҳали олдинда"