Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи Эмод Мухаммад 20 ёшгача бўлган Осиё кубогининг Япония терма жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларга ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Япония терма жамоасига раҳмат айтмоқчиман. Ироқликларни эса ғалаба билан табриклайман. Бизнинг жамоа учун бугунги учрашув ҳақиқий синов эди. Биринчи навбатда футболчиларнинг меҳнатидан миннатдорман, ўйинчиларимдан фаҳрланаман. Биз финалга йўл олдик, турнирнинг сўнгги баҳсигача мусобақада қолдик. Финалда эса Ўзбекистон ёки Корея каби терма жамоага қарши майдонга чиқамиз. Барча терма жамоада ишлаётган ҳодимларни ва футболчиларни табриклайман.
- Бугунги ўйинга тайёрлаган режангиз ҳақида айтиб ўтгансиз, чунки ўйинда эрта гол урилди ва японларнинг жавобидан сўнг ҳам жамоа ўзини йўқотиб қўймади?
- Биз Япония терма жамоаси кучли эканлигини билардик ва шу сабаб ўйинчиларни руҳий томонлама ҳам ўйинга тайёрладим. Японлар ҳам биз ҳақимизда кўп ўйлашган. Футболчилар қўшимча бўлимларда яхши ўйнагани сабаб ғалаба қозона олдик.
- Али Жасим, ўйин ҳақида фикларингиз?
- Биз учун жуда қийин ўйин бўлди, лекин яратганга шукур биз финалга йўл олдик. Жамоадошларимни табриклаймман, биз финалдамиз.
- Сиз иккинчи маротаба ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлмоқдасиз, бунга муносабати қандай?
- Биз мураббий бераётган кўрсатмалар бўйича ўйнаяпмиз ва кўрсатмалар ўз самарасини бермоқда. Ўйлайманки финалда ҳам яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонамиз.
- Ироқ президенти ироқ ҳалқини ушбу ғалаба билан табриклаб сизга(бош мураббийга) савол йўллади, "Финал баҳсига қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?"
- Биз финалга бор кучимизни ташлаймиз, чунки бу сўнгги ўйин ва бу ўйинда бор имкониятимизни ишга соламиз. Биз финал баҳсидан сўнг, барча ироқларнинг юзида таббасум бўлишига астойдил ҳаракат қиламиз.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг