- Отабек, табриклаймиз. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Ҳиссиётлар фантастик даражада. Биз жуда хурсандмиз. Бу жойга қадар узоқ йўл босдик. Ҳаммани табриклаб қоламан. Айниқса, мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳар ўйинда тўлиб тошган стадионда футбол ўйнамоқдамиз. Катта раҳмат.
- Учта пенальтини қайтаришга эришдингиз. Рақибни пенальти тепишини ўрганиб чиққанмидингиз?
- Йўқ, бу шунчаки импровизация. Ўтган сафаргидек "баклажка"га ёзиб ҳам олинмаганди.
- Пенальти тепилиши жараёнида оёғингиз чиқиб тургандек таассурот қолдирди...
- Йўқ, шунчаки битта оёқ олдинда бўлади, иккинчи эса чизиқда.
- Бешта ўйинда битта гол ўтказдингиз, аммо бу концентрацияни йўқотиб қўйишга сабаб бўлмайдими?
- Биринчи навбатда, ҳимоячиларимга раҳмат (кулади). Кўп нарса шунга боғлиқ. Ҳимоячилар жуда ажойиб ҳаракат қилишди.
- Кийиниш хонасида йигитлар сизга нималар дейишди?
- Ҳеч нима. Биз шунчаки ғалабани бақириб нишонладик.
- Ироқ ҳақида қисқача фикрингиз?
- Жуда қийин ва кучли рақиб.