23:35 / 19.03.2023
283

Сайфиев ва Эркинов терма жамоамизнинг Саудия Арабистонидаги йиғинида қатнашмайди

Сайфиев ва Эркинов терма жамоамизнинг Саудия Арабистонидаги йиғинида қатнашмайди

Уларнинг ўрнини Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Аҳмадулло Муқумжонов эгаллайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоанинг Саудия Арабистонига борадиган таркибида икки ўзгариш бўлганлигини маълум қилди. Унга кўра Фарруҳ Сайфиев ва Ҳожимат Эркинов терма жамоа йиғинларини ўтказиб юборади. Уларнинг ўрнини Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Аҳмадулло Муқумжонов эгаллайди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Фарруҳ Сайфиев кичик жароҳати сабабли, Ҳожимат Эркинов эса тикланиш машғулотлари устида ишлаётгани боис Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб юборади.

Олимпия терма жамоасига чақирилган Иброҳимҳалил Йўлдошев МТЖ сафига бориб қўшилади. U-23 терма жамоасига эса “Олимпик” ҳимоячиси Аҳмадулло Муқумжонов жалб этилди", -дейилади ЎФА берган баёнотда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сайфиев ва Эркинов терма жамоамизнинг Саудия Арабистонидаги йиғинида қатнашмайди