date

“Насаф-2” навбатдаги учрашувни “Локомотив-БФК”га қарши ўтказади

“Насаф-2” навбатдаги учрашувни “Локомотив-БФК”га қарши ўтказади

Нурали Султонов мураббийлигидаги “Насаф-2” жамоамиз навбатдаги тур учрашувини Тошкентнинг “Лококмотив-БФК” жамоасига қарши ўтказади. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашув 8 июн чоршанба куни “Насаф” ФМ майдонида соат 17:30да бошланади.

Жамоамиз ўтган турда “Оқтепа” жамоаси билан куч синашиши керак эди. Аммо ушбу жамоани биринчилик мусобақасидан четлатилгани сабаб, танаффус қилишга мажбур бўлди.

“Локомотив-БФК”га қарши учрашувда ишлайдиган ҳакамлар билан қуйидаги маълумот орқали танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон Биринчилиги, 14-тур

“Насаф-2” (Қарши) – “Локомотив-БФК” (Тошкент)

08.06.2016. “Насаф” ФМ майдони, соат 17:30да

Бош ҳакам: Даулетбай Жалимов (Нукус)

Қанот ҳакамлари: Шоҳруҳ Қаюмов (Жиззах), Шоҳнур Юлдашев (Жиззах).

Назоратчи: Шуҳратжон Бозоров (Наманган).

Эслатиб ўтамиз, “Насаф-2” жамоамиз ҳозиргача 11та учрашув ўтказиб, 18 очко жамғаришган ва турнир жадвалининг 7-поғонасида боришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Насаф-2” навбатдаги учрашувни “Локомотив-БФК”га қарши ўтказади
-->