19:02 / 26.03.2023
409

Моуриньо фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келди

Моуриньо фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келди

Жозе Моуриньо бир неча гранд клублар нишонда турибди. Португалиялик мутахассис хизматларига “Реал” ва ПСЖ эҳтиёж сезаётгани ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, Жозе Моуриньо бор эътиборини “Рома”га қаратмоқчи ва келажакда ҳам “бўрилар”га устозлик қилиш ниятида.

Манбанинг таъкидлашича, Моуриньо тез орада клуб раҳбарияти билан учрашиб, клубдаги келажагини муҳокама қилмоқчи.

Мутасаддилар эса, тажрибали мураббийга янги битим беришга шошилаётгани йўқ. Улар мавсум якунини кутяпти. Моуриньо олдига Европа лигасида ғалаба қозониш ва жамоани Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқиш вазифаси қўйилган. Кўп нарса,  мана шу топшириқлар қай даражада бажарилишига боғлиқлиги айтилмоқда.

Моуриньонинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнигача тузилган. Бу мутахассис қўл  остида римликлар ўтган мавсум Конференциялар лигаси бош совринини қўлга киритганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келди