23:44 / 26.03.2023
294

Эркак боксчига қарши жанг қилган Навбаҳор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Эркак боксчига қарши жанг қилган Навбаҳор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

-66 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди. Айтиш керакки, бундан аввалроқ Жазоир вакили аслида эркак жинсига мансуб эканлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Шу тариқа, боксчи қизларимиз кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда ҳамюртларимиз 2 та бронза медалига сазовор бўлишган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эркак боксчига қарши жанг қилган Навбаҳор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди