Хабарингиз бор, ўтган ҳафта сўнггида Антонио Конте "Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.
Таъкидлаш керакки, италиялик мутахассис охирги ойларда натижалар борасидаги вазиятни яхшилашга ҳаракат қилди ва бу борада ноодатий усулларга ҳам мурожаат қилди. Corriere dello Sport хабарига кўра, Конте ҳатто футболчилар ўзаро салбий натижаларни муҳокама қилиши учун уларни кийиниш хонасига қамаб қўйган. Шундан сўнг футболчилар мураббийдан нисбатан ҳужумкор ўйин услубини қўллашни сўрашган.
Айтиш лозимки, Контенинг бу усули иш берди - "Тоттенхэм" барча мусобақаларда кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозонди. Бироқ, орадан кўп ўтмай вазият яна ёмонлашди.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" айни дамда Англия Премьер-лигасида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди