date
views 305

Саудия Арабистонида жаҳон чемпионларини ютган бош мураббий истеъфога чиқарилди

Саудия Арабистонида жаҳон чемпионларини ютган бош мураббий истеъфога чиқарилди

Саудия Арабистони бош мураббийи Эрве Ренар ўз хоҳишига кўра терма жамоадан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Маълум бўлишича, 54 ёшли мутахассис ўз юрти Франциядан тушган таклифга рад жавобини бера олмаган. Шу тариқа, Ренар жорий йилда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб боради.

Маълумот ўрнида, Эрве 2019 йил июль ойида Саудия Арабистони бош мураббийлигига тайинланганди. 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган мундиалда у бошчилигидаги саудияликлар Аргентинани 2:1 ҳисобида таслим этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саудия Арабистонида жаҳон чемпионларини ютган бош мураббий истеъфога чиқарилди