date

Муҳаммад Али ўзининг дафн маросими сценарийсини 6 йил аввал ёздирган

Муҳаммад Али ўзининг дафн маросими сценарийсини 6 йил аввал ёздирган

Бокс бўйича собиқ чемпиони Муҳаммад Алининг 10 июнь куни бўлиб ўтадиган дафн маросимида британиялик боксчи Леннокс Льюис ва Ҳолливуднинг машҳур актёри Умилл Смит иштирок этади, дейилади "Кун" нашрида.

Машҳурлар дафн маросими куни марҳумнинг яқинлари билан биргаликда унинг тобутини кўтариб боради.

Маълум бўлишича, Муҳаммад Али 2010 йилда ўз дафн маросимининг сценарийсини ёзиб қўйган.

Жаноза ҳақидаги мазкур “рисола”нинг ҳажми тахминан беш сантиметрни ташкил этади. Марҳумнинг истагига кўра, дафндан аввал стадионларнинг бирида видолашиш маросими бўлиб ўтиб, хоҳловчилар маросим куни у билан видолашиш мумкин.

Сценарийга кўра, Алини қабргача кузатиш маросими жараёни кўчада кечади ва йўл-йўлакай спортчи номига ташкил этилган музей ёнидан ўтилади.

Бундан ташқари, боксчи ўзи туғилиб ўсган жойда дафн этилишини истаган.

Алининг дафн маросими жума куни, 10 июнда, Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрида бўлиб ўтади, бу жараён интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали трансляция қилинади.

Дафн маросимида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, АҚШ собиқ президенти Билли Клинтон, шунингдек, актёр Билли Кристал иштирок этади.

Муҳаммад Али 3 июнь куни 74 ёшида Финикс шаҳрида вафот этди.

Муҳаммад Алининг ўлими септик шок натижасида юз берган.
[media=https://youtu.be/b_bqULDKOhs]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муҳаммад Али ўзининг дафн маросими сценарийсини 6 йил аввал ёздирган