UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов тез орада катта спортга қайтишига шама қилди. Машҳур спортчи ижтимоий тармоқда югуриш йўлакчасидаги машғулотдан видеони жойлаштирди ва унга қизиқарли изоҳ берди.
«Июлгача тайёр бўлишим керак. Лекин ММА эмас», деб ёзди у.
Курашчи бу аввалгидек аралаш жанглар бўлмаслигига ҳам аниқлик киритди. Бироқ тафсилотларни ошкор қилмади.
Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг кузида ўтказиб, америкалик спортчи Жастин Гэтжини мағлуб этган эди. Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони унвонини ҳимоя қилган россиялик профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
2020 йил июль ойида Нурмагомедовнинг отаси вафот этди. Шундан сўнг у октагонга кирмасликка ваъда берган эди.
Ҳабиб фаолияти давомида аралаш яккакурашлар бўйича 29 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг