Лас-Вегасдаги (АҚШ) Т-Mobile аренасида Ўзбекистон вақти билан 23 апрель тонгида бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жанги енгил вазн тоифаси вакиллари Жервонта Дэвис (29-0, 27 КО) ва Райан Гарсия (23-1, 19 КО) ўртасидаги кечди. Жангнинг дастлабки раундини боксчилар бир-бирини ўрганишга сарфлади.
Иккинчи раундни Гарсия фаол бошлади ва рақибини мувозанатдан чиқаришга уринди, бироқ қарши зарбани ўтказиб юбориб, нокдаун ҳолатига тушди. Кейинги раундларда Дэвис фаолликни оширди, Гарсия ҳам сезиларли зарбалар ўтказишга уринди.
Еттинчи раундда Жервонта рақибининг тана қисмига кучли зарба берди, натижада Гарсия тўхтаб қолди ва саноқ якунига қадар мувозанатни сақлай олмади ва техник нокаут қайд этилди.
Шу тариқа Дэвис ғалабали сериясини 29 тага етказиб олган ҳолда WBA Regular камарига эга чиқди. Гарсия эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг