Қатар мезбонлигида ўтказиладиган 36-Жаҳон чемпионати стартига тобора оз фурсат қолмоқда.
Бир неча кун аввал Ўзбекистон терма жамоасининг Доҳага йўл оладиган таркиби эълон қилинган эди. Афсуски, терма жамоамиз етакчиларидан бири, Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобоновнинг Қатарга бормаслиги расман ойдинлашди.
Бунга дзюдочимизнинг жароҳати сабаб бўлмоқда. Бобонов куни кеча Москвада малакали шифокорлар кўригида бўлиб қайтди. Ташхис — умуртқа чурраси (грижа).
Шифокорлар тавсиясига кўра дзюдочимиз жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. У Тошкентда шифокор назоратида муолажаларни давом эттиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар