23:45 / 29.04.2023
446

Жаҳон чемпионати-2023: Ўзбек боксчилари ўзи уйида ҳеч кимга “нон” бермайди!

Жаҳон чемпионати-2023: Ўзбек боксчилари ўзи уйида ҳеч кимга “нон” бермайди!

Хориж нашри Тошкентдаги жаҳон чемпионатида қайси мамлакат ғолиб чиқишини ёзди.

1-14 май кунлари Тошкент шаҳри ўз тарихида илк бор бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Айн пайтда бутун жаҳон экспертлари, мутахассислари, мухлислари жаҳон чемпионати қандай ўтишини таҳлил қилмоқда. Хулосалар эса, бир хил – ўз уйида ўзбек боксчиларини тўхтатиб бўлмайди!

Спорт оламидаги нуфузли нашрлардан бири – www.sports.kz сайти Тошкентдаги жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистонда аввал бокс бўйича ташкил этилган катта турнирлар ҳақида таҳлилий материал эълон қилди. Мухлислар эътиборига ушбу мақолани ҳавола этамиз.

 Ўзбекистонда бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати биринчи маротаба ташкил  этилмоқда. Бироқ Тошкент бунгача уч маротаба Осиё чемпионатини қабул қилган.

Қитъа боксчиларини жамлаган биринчи мусобақа 1995 йилнинг 1-8 октябрь кунлари бўлиб ўтган. Унда ўзбек ва қозоқ боксчилари шов-шувли натижа қайд этиб, 12 та олтин медалдан 9 тасини ўзаро бўлишиб олган. Ўшанда Қозоғистон вакилларидан олти нафари финалда ғолиб чиққан. Ўзбекистон боксчилари уч марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.

Тўрт йилдан кейин Ўзбекистон пойтахти 23-30 октябрь кунлари яна қитъанинг энг зўр чарм қўлқоп усталарини жамлади. Бу гал натижалар умуман бошқача бўлди. Ўзбек ва қозоқ боксчилари яна сермаҳсул натижа қайд этиб, 9 та олтин медалга эга чиқди. Шулардан атиги иккитаси қозоғистонликларга тегди. Финалда ҳар икки мамлакатдан еттитадан боксчи қатнашди. Қозоқ боксчиларидан бештаси мағлуб бўлди. Ўзбек чарм қўлқоп усталаридан тўрттаси финалда қўшни мамлакат вакилларини енгди. Мезбонлар финалларда бирорта рақибга имкон қолдирмади.

Учинчи маротаба Тошкент шаҳри Осиё чемпионатига 2017 йили мезбонлик қилди. 30 апрельдан 7 майгача ташкил этилган қитъа чемпионатида Ўзбекистон боксчилари 10 та вазн тоифасидан 9 тасида ғолиб чиқди. Финаллардан учтаси ўзбеклар қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратжи. Ўшанда Қамшибек Кункабоев илк бор Баҳодир Жалоловга ютқазди. Бунгача қозоқ боксчиси ҳисобида Баҳодир устидан қозонилган иккита ғалаба бор эди.

Ўша Осиё чемпионатида қозоғистонлик боксчилардан фақатгина Василивий Левит чемпион бўлди. У чорак финалда Санжар Турсуновни мағлубиятга учратганидан кейин бу имкониятга эга бўлди.

Аслида фақатгина 1995 йили мезбонлар билан рақобатлашишга имкон бўлган. Кейинчалик ўзбек боксчилари ўз гегемонлигини ўрнатди. Энди жаҳон чемпионатида натижа қандай бўлишини тез орада билиб оламиз.

Ўзбекистонда ҳозир бокс шиддат билан ривожланмоқда. Объектив айтганда, маҳаллий боксчилар жамоавий ҳисобда дунёнинг энг зўри бўлишга қодир.

Тошкентдаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш бахтига қуйидаги боксчиларимиз сазовор бўлади:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов

-54 кг: Ойбек Жўраев

-57 кг: Абдумалик Халoков

-60 кг: Мужибилло Турсунов

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-71 кг: Саиджамшид Жафаров

-75 кг: Аълохон Абдуллаев

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг Лазизбек Мулложонов

+92 кг: Баҳодир Жалолов


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионати-2023: Ўзбек боксчилари ўзи уйида ҳеч кимга “нон” бермайди!