
Европа чемпионатида бугун "D" гуруҳи вакиллари мусобақага киришишади. Хорватия терма жамоаси Лука Модрич томонидан урилган гол эвазига Туркияни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда "Stadion.uz" хабар берди.
Биринчи бўлим тугашига арафасида хорватлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Туркиялик ҳимоячи қайтарган тўпни Модрич 20 метрлардан дарвоза томон тепди. Вулқон Бобожон зарбани қайтара олмади.
Иккинчи бўлимда ҳам устунлик Хорватия томонида бўлди. Ҳаттоки Туркия дарвозаси тўсини икки марта жамоани голдан қутқариб қолди. Фотиҳ Терим шогирдлари бу баҳсда ўзларини яхши томондан кўрсата олишмади.
Дастлабки турдан кейин Хорватия ўз ҳисобига очко ёзиб қўйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар