date
views 6 035

Евро-2016. «Немис машинаси» мусобақани ғалаба билан бошлади

Евро-2016. «Немис машинаси» мусобақани ғалаба билан бошлади

Европа чемпионатининг "С" гуруҳида дастлабки турнинг иккинчи ўйини якунига етди. Амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси Украинани мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда "Stadion.uz" хабар бермоқда.

Учрашувдаги ҳисоб 19-дақиқада жарима зарбасидан сўнг очилди. Кроос ўнг қанотдан ҳаводан жарима майдонига узатма берди. Мустафи баланд сакраб, боши билан тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади.

Танаффусга қадар Украина 3 марта гол уриш учун ажойиб имкониятга эга бўлди. Икки марта Нойер, бир марта Боатенг жамоасини муқаррар голлардан қутқарди. Ўз навбатида Сами Хедира яккама-якка вазиятда Пятовни доғда қолдира олмади.

Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар сони дастлабкисидан кам бўлмади. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда немислар қарши ташкил қилишди. Ўзилнинг чап қанотдан узатмасини Швайнштайгер рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Украина яхши ўйин кўрсатди, яхши таассурот қолдирди. Бироқ "немис машинаси" ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро-2016. «Немис машинаси» мусобақани ғалаба билан бошлади