22:04 / 04.05.2023
201

Баҳодир Жалолов: Жаҳон чемпиони бўлиш учун олдинда яна 4 та ғалабага эришишимиз лозим

Баҳодир Жалолов: Жаҳон чемпиони бўлиш учун олдинда яна 4 та ғалабага эришишимиз лозим

Тошкентдаги "Ҳумо арена"даги бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

+92 кг вазнлилар баҳсида Баҳодир Жалолов баҳрайнлик Данис Латиповга қарши рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу муваффақиятдан сўнг Баҳодир Жалолов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дастлабки жанг яхши ўтди. Энди бу биринчиси эди. Чемпион бўлиш учун олдинда яна 4 та ғалабага эришишимиз лозим. Мухлислар олдида яхши жанг ўтказишга ҳаракат қиляпмиз.

Жаҳон чемпионатига ҳамма яхши тайёргарлик кўради. Барча чемпион бўлиш учун келади. Чунки бу энг йирик мусобақалардан бири. Данис Латипов ҳам яхши формада экан. Лекин мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Мураббийларимиз билан жангнинг бошидан охиригача ҳаракат қилишни режа қилгандик. Шунинг учун охиригача жанг кечди. Шунча мухлисларнинг келиши катта ютуқ, деб ўйлайман, - деди Баҳодир Жалолов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов: Жаҳон чемпиони бўлиш учун олдинда яна 4 та ғалабага эришишимиз лозим