Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик Сагиндик Тагамбайга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилди.
Биринчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 5:0.
Шоҳжаҳон иккинчи раундда ҳам устунликка эришди - 4:1.
Учинчи раундда ҳам рақиб Шоҳжаҳонга имкониятни бой берди 2:3. Якуний натижа 5:0 Шоҳжаҳон кейинги босқичда.
Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик боксчини яна мағлуб этди. Уларнинг аввалги тўқнашувида ҳамюртимиз рақибини нокаут қилганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар