Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.
-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев франциялик Лоунес Хамраоуига қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк либосда, унинг рақиби қизил формада ҳаракат қилди.
Ҳамюртимиз биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 3:2.
Ҳакамлар иккинчи раундда ҳамюртимизнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.
Руслан Абдуллаев учинчи раундда ҳам ғалабага эришди - -3:2. Якуний ҳисоб 4:1 ҳамюртимиз фойдасига. Руслан ҳам ярим финалга чиқди. У камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар