Саиджамшид Жафаров россиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Саиджамшид Жафаров россиялик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.

-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров россиялик Игорь Свиридченковга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилди.

Биринчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 5:0.

Иккинчи раундда ҳам Саиджамшид рақибидан устунлик қилди - 5:0.

Охирги раундда ҳам Саиджамшид Жафаров рақибини енгди - 4:1. Якуний ҳисоб 5:0. Вакилимиз ярим финалда. 

Саиджамшид Жафаров ҳам камида бронза медали ва 50 минг долларни нақд қилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар