23:45 / 11.05.2023
359

Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўртасида бўлган жанг ҳақидаги фикр-мулоҳазалар

Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўртасида бўлган жанг ҳақидаги фикр-мулоҳазалар

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида илк маротаба ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бокс мухлислари қаторида кўплаб хорижлик мутахассислар, экспертлар, журналистлар, таҳлилчилар ҳам кузатиб бормоқда.

Жаҳон чемпионатининг чорак финал босқичи якунланиб, 13 вазн тоифасида чемпионлик учун курашадиган боксчилар номи аниқланди.

Ярим финал йўлланмаси учун ўтказилган жанглар орасида энг эътиборга молик тўқнашувлардан бири ўта оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўртасида бўлди.

Россиянинг “Матч ТВ” телеканали журналисти Василий Конов Sports.kz сайтига берган интервьюсида ушбу жанг ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтди.

- Мен Қамшибек Кункабаевнинг Баҳодир Жалолов билан жангини роса кутаётгандим. Бу тўқнашув жаҳон чемпионатининг безаги, деб ҳисоблайман.

Афсуски, улар чемпионатда бир-бирига эртароқ дуч келиб қолди. Ҳар ҳолда улар савияси жиҳатидан ўз вазнида топ-боксчилар сифатида тан олинади.

Тўғриси, жанг мени ҳайратга солгани йўқ, уни жуда томошабоп бўлди, деб айта олмайман. Менимча, жанг тампи юқори бўлмади, лекин Баҳодир Жалолов ҳамма нарсани назоратда ушлаб турганини кўришимиз мумкин.

Унинг қозоқ боксчисидан устунлиги ҳеч қандай савол туғдиргани йўқ, ҳакамлар ҳам барча раундларда ўзбек спортчиси ғалаба қозонганини бир овоздан тасдиқлади.

Баҳодир ғалаба учун нима керак бўлса, ҳаммасини етарли даражада амалга оширди, темни кўтаргани йўқ.

Кункабаев эса, Жалоловнинг ҳимоячисини очадиган калит топа олмади ва бунинг оқибатида рақибига ҳеч қандай муаммо туғдирмади.

- Қамшибек Кункабаевнинг профессионал боксдаги келажаги ҳақида нима дея оласан?

- Кункабаевнинг зарбаси кучли, зарба бериш малакаси бор. Оғир вазнда трендда турган боксчиларга эътибор қаратсак, уларнинг ҳаммасининг бўйи 2 метрдан бошланаши, улар катта, баланд ва кўп уради.

Бу борада Кункабаевнинг бўйи 190 сантиметрни ташкил қилади. Унинг бўйи баланддек кўринади, лекин ўта оғир вазн тоифасида бу кўрсаткич савол туғдиряпти.

Ҳатто, Баҳодир Жалолов билан бўлган жанг мисолида ҳам антропометриядаги фарқ яққол кўзга ташланди. Қамшибекка масофани қисқартириш қийинчилик туғдирди. Баҳодир керакли пайтда клинч ҳолатига кирди, Кункабаевда эса, ўз ҳужумларини ривожлантириш имкони бўлмади. Бу хавотирли ҳолат.

Буларни инобатга олмаса, Қамшибек туғма оғир вазнли боксчи, яхшигина зарбаси бор. Ўйлашимча, у учун ҳали ҳаммаси олдинда.

Келажакда Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаевнинг профессионал рингда 12 раундлик жангини кўриш анча қизиқ бўларди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов ва Қамшибек Кункабаев ўртасида бўлган жанг ҳақидаги фикр-мулоҳазалар