Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз поёнига етмоқда. Бугун иккинчи кунги финал жанглари ўтказилмоқда.
-71 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилди.
Илк раунд Асланбек фойдасига - 5:0.
Иккинчи раундда Саиджамшиднинг устунлиги қайд этилди - 2:3.
Учинчи раундда ҳам Асланбекнинг қўли баланд келди - 5:0. Якуний ҳисоб 5:0 қозоғистонлик боксчи фойдасига.
Шу тариқа, Саиджамшид Жафаров жаҳон чемпионатини кумуш медаль билан якунлади ва 100 минг доллар пул мукофотига эга бўлди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар