Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.
Финалга чиққан ҳамюртларимиз ўз чиқишларини якунлади. Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг), Абдумалик Халoков (-57 кг), Руслан Абдуллаев (-63,5 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Баҳодир Жалолов (+92 кг) олтинга эга чиқди. Ойбек Жўраев (-54 кг), Саиджамшид Жафаров (-71 кг) кумуш медаль билан кифояланди. Ярим финалларда имкониятни бой берган Аълохон Абдуллаев (-75 кг) ҳамда Лазизбек Мулложонов (-92 кг) бронза медалларни қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Вакилларимиздан сўнг умумжамоа ҳисобида Қозоғистон (4 та олтин, 1 та кумуш) иккинчи бўлди. Кучли учликка эса Россия (2 та олтин, 4 та бронза) якун ясади. Шунингдек, Куба ва Франция терма жамоалари ҳам Тошкентни олтин медаль билан тарк этадиган бўлишди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг