21:15 / 15.05.2023
205

"Насаф" сўнгги дақиқаларда "Металлург"дан ғалабани илиб кетди

"Насаф" сўнгги дақиқаларда "Металлург"дан ғалабани илиб кетди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" баҳси якунланди. Учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

3 дақиқадаёқ "маъданчилар" вакили Эргаш Исмоилов узоқ масофадан "пушка" зарба йўллаб, ҳисобни очди. Кейинчалиик "аждарлар" кетма-кет ҳужум уюштирди.

Бу ўз самарасини берди: Ойбек Бозоров жарима майдончаси ичида йиқитилди. Учрашувни бошқарпаётган Тўрабек Суюнов ВАР билан маслаҳатлашиб, пенальти белгилади. Азизбек Амонов 11 метрли зарбани аниқ амалга ошириб, мувозантни тиклади. 

85 дақиқада қаршиликлар ҳужумчиси Лима Круз қизил карточка олиб, мадонни эрта тарк этди. Бу ҳаммаси эмас эди: Алибек Давронов қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, ғалабани жамоаси томонга ҳал қилди.

Шу тариқа, "Насаф" сафарда 3 очко билан қайтадиган бўлди.

"Металлург" – "Насаф" 1:2 

Голлар: Эргаш Исмоилов  (Ш.Ғофурбеков) 3 ,1:0, Азиз Амонов (пенальти) 70, Алибек Давронов 90+1

"Металлург": 12. Александр Лобанов, 4. Керим Палич, 6. Худойшукур Сатторов, 9. Забихулло Ўринбоев, 11. Дамир Темиров (7. Ҳусниддин Ғофуров, 64), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 17. Владзислау Касминин, 19. Эргаш Исмоилов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 30. Иброҳим Ибрагимов (21. Абдужалил Маназаров, 28), 2, 97. Муҳаммадали Алиқулов.

Захира: 87. Акмал Ортиқов,  10. Бектемиров Абдуманнонов, 15. Риан Исламов, 3. Беҳруз Шодмонов, 29. Диёрбек Таиров,55. Филип Стаменкович, 91. Марко Обрадович.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов ( 19. Матеус Лима Круз, 46) 18. Баҳром Абдураҳимов ( 2. Алибек Давронов, 71), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев  15. Жўрабек Маннонов, 46), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (29. Муҳаммаджон Раҳимов90+4. ), , 92. Умарбек Эшмуродов (С), 99. Азизбек Амонов (30. Азиз Холмуродов 90+4.).

Захира: 13. Азамат Сойибов, 17. Суҳроб Нуруллоев, 22.Шоҳмалик Комилов, 23. Сардор Садуллаев.

Огоҳлантириш: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф") 78

Четлатиш: Лима Круз ("Насаф") 85


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" сўнгги дақиқаларда "Металлург"дан ғалабани илиб кетди