18:00 / 17.05.2023
182

Гвардиола: "Ҳамма нарса ҳақида гапириш ниятим йўқ. Акс ҳолда, Анчелотти бу гапларни эшитиб қолади"

Гвардиола: "Ҳамма нарса ҳақида гапириш ниятим йўқ. Акс ҳолда, Анчелотти бу гапларни эшитиб қолади"

Бугун тунги соат 00:00 да "Манчестер Сити" ва "Реал" Мадрид жамоалари Европа чемпионлар лигаси финалига чиқиш учун майдонга тушади. Мазкур тўқнашув олдидан Англия клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳужумда янада самаралироқ ҳаракат қилиш учун тактик томонлама ўзгаришлар қилишим мумкин. Лекин алоҳида нимадир ишлаб чиқмаймиз.

Мендан ўта доҳиёна қарорлар кутишингизни тавсия қилмайман. Ўзгаришлар қилинса-да, таркибда у қадар кенг кўламдаги янгиликлар қилиб юбормаймиз.

Ҳамма нарса ҳақида гапириш ниятим йўқ. Акс ҳолда, Карло (Анчелотти) бу гапларни эшитиб қолади (кулади). Нима бўлишини яхшиси ўйинда кўрганингиз қизиқроқ, менимча", - деди испаниялик мутахассис учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Ҳамма нарса ҳақида гапириш ниятим йўқ. Акс ҳолда, Анчелотти бу гапларни эшитиб қолади"