18:18 / 17.05.2023
199

Анчелотти: "Ҳеч қанақа экстра-тайм, пенальтилар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ"

Анчелотти: "Ҳеч қанақа экстра-тайм, пенальтилар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ"

Бугун тунги соат 00:00 да "Манчестер Сити" ва "Реал" Мадрид жамоалари Европа чемпионлар лигаси финалига чиқиш учун майдонга тушади. Мазкур тўқнашув олдидан Испания клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган мавсумдаги баҳс билан солиштирадиган бўлсак, икки жамоада ҳам ўсиш борлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бу сафар қандайдир ўзгача учрашув бўлади, деб ўйламайман.

Ҳозир рақибимиз Европадаги энг кучли жамоа. Ўйлашимча, биринчи ўйин каби буниси ҳам ҳаяжонли бўлади.

Пенальтилар ҳақида ўйлаш биз учун хато. Тўғри, вазият шуни тақозо этиши мумкин, аммо эътиборни фақат қўшимча вақт ёки серияга қаратадиган бўлсак, биз катта хавф остида қоламиз.

Биз асосий вақтда масалани ҳал қилишни истаймиз. Ҳеч қанақа экстра-тайм, пенальтилар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ", - деди италиялик мутахассис учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти: "Ҳеч қанақа экстра-тайм, пенальтилар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ"