Европа лигасининг ярим финал босқичи ўз ниҳоясига етди. Унда "Севилья" ўз майдонида "Ювентус"ни 2:1 ҳисобида таслим қилиб, финалга йўл олди.
Дастлаб, 65-дақиқада Влахович ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Сусо имкониятларни тенглаштирди. Асосий вақтда бошқа гол урилмаганидан кейин қўшимча таймларга мурожаат қилинди. 95-дақиқада Ламела боши билан гол уриб, жамоасига ғалаба олиб келди.
Севилья (Испания) – Ювентус (Италия) 2:1
Голлар: 0:1 – 65 Влахович, 1:1 – 71 Сусо, 2:1 – 95 Ламела.
Севилья – Буну, Навас (Гомес, 105), Баде, Гудель, Акунья, Ракитич, Фернандо, Окампос (Ламела, 70), Оливер Торрес (Сусо, 62; Рекик, 118), Хиль (Монтьель, 100), Эн-Несири.
Ювентус – Шченсны, Данило, Бремер, Гатти, Куадрадо (Милик, 105), Ди Мария (Кьеза, 64), Рабьо, Локателли (Миретти, 86), Фаджоли (Паредес, 41), Кин (Влахович, 64), Айлинг (Костич, 86).
Огоҳлантириш: Кин (11), Акунья (57), Данило (105), Сусо (117), Паредес (117), Монтьель (120).
Четлатиш: Акунья (115).
Дастлабки учрашув – 1:1
Шу тариқа, "Севилья" туринликларни умумий 3:2 ҳисобида мағлуб қилди. Энди испанлар финалда "Рома" билан ўйнаши керак. Ушбу баҳс 1 июнь куни бўлиб ўтади.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг