00:06 / 20.05.2023
715

Рақиблар Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга қўрқяпти!

Рақиблар Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга қўрқяпти!

Тошкентда ўтказилган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 107 мамлакатидан 550 нафарга яқин чарм қўлқоп устаси 13 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада ўта оғир вазн тоифасида бронза медални қўлга киритган озарбайжонлик Магомед Абдуллаев www.azerisport.com сайтига интервью бериб, бу вазнда чемпион бўлган Баҳодир Жалолов ҳақида ҳам гапирди.

Sports.uz  портали ушбу интервьюни ўзбек тилида эътиборингизга ҳавола этади.

- Кетма-кет иккинчи марта жаҳон чемпионати бронза медалига сазовор бўлдингиз. Иштирокингизни қандай баҳолайсиз?

- Умуман олганда, иштирокимдан қониқдим. Жаҳон чемпионатига ва жангларга тўлиқ тайёр эдим. Ҳар жангдан жангга кучайиб бораётганимни ҳис қилдим. Менга кучли рақиблар рўбарў бўлди. Мексика, Жазоир ва Грузия боксчиларини енгдим.

Ярим финалда кубалик боксчига тўқнаш келдим. У билан аввал учрашиб, ютганман. Мен бу гал ҳам кубалик рақибни енгдим, лекин ҳакамларни енга олмадим. Гувоҳ бўлганларнинг ҳаммаси ғалаба менга берилиши кераклигини кўрди. Лекин ҳакамлар ғалабани рақибимга беришга қарор қилишди. Мен финалга тайёр эдим.

- Узоқ йиллардан бири боксда ҳакамлар масаласи долзарб бўлиб турибди. Ҳозир кимгадир нохолис ёндашув ҳақида эмас, ҳакамликнинг умумий муаммолари ҳақида гапириш мумкин. Ҳакамлик критериялари тушунарсиз. Энди жангларга яна иккита рефери қўшилди, ҳисоб 3:2 бўлиб турганда, улар ғалабани бошқа боксчига бериб юбориши мумкин. Ҳакамлар муаммосини қандай ҳал қилиш бўйича тушунчангиз борми?

- Ҳа, муаммолар ҳақиқатан бор. Негадир яна иккита ҳакам қўшиб қўйишди. Улар нима вазифа бажаради билмайман. Масалан 54 килограмм вазн тоифасида Ниджат Гусейнов иккинчи жангда зафар қучди, қўшилган иккита ҳакам ғалабани рақибга олиб беришди. Улар менинг ярим финал жангимда қаерда эди? Мен муаммони қандай ечишни айтишим қийин. Мана шу ҳолат бир неча йиллардан бери давом этмоқда.

- Умумий ҳисобида терма жамоа иккита медаль жамғарди. Қолганларга нима етишмади?

- Ўйлашимча, тажриба етишмади. Йиигилар яхши жанг қилди. Жаҳон чемпионати – катта мусобақа. Муҳит умуман бошқача. Ҳар ким ҳам ҳаяжонини боса олмайди.

- Ўзбекистон ва Қозоғистон жаҳон боксчи етакчилари эканини кўрсатди. Сизнинг вазнингизда ўзбек Баҳодир Жалолов ғолиб чиқди. Биз улардан қанчалик орқада қоляпмиз?

- Бу мамлакатларда бокс азалдан кучли ривожланган. Улар доим кучли бўлган. Россия ва Куба ҳам анъанавий тарзда кучли ҳисобланади. Лекин ҳозир Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчилари жуда зўр. Улар ҳеч қачон кубалик ва россияликлардан қолишмаган.

Баҳодир Жалолов ҳақида гапирмас, мен унга Олимпия ўйинларида ютқазганман. Жаҳон чемпионатида у билан тўқнаш келишимга йўл беришмади.  Ҳаттоки, кубалик боксчи финалда унга қарши жанг қилишни истамади, Баҳодирдан қўрқди.

- Тез орада сизни лицензион мусобақа – Европа ўйинлари кутмоқда. Ўта оғир вазн тоифасида рақобат жуда катта. Жаҳон чемпионатига амалдаги жаҳон чемпиони – германиялик Нелви Тиафик бормади. Лицензия учун курашда имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

- Европа ўйинларида рақобат жуда кучли бўлади. Вазнимизда ҳар доим кучли боксчилар кўп бўлган. Лицензия учун жанг қиламан. Ўз кучимга ишонаман ва муваффақият қозониш учун бор имкониятимни ишга соламан.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рақиблар Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга қўрқяпти!