date
views 6 271

Евро–2016, D гуруҳи. Чехия термаси иродали ўйин кўрсатиб, Хорватия билан дуранг ўйнади

Евро–2016, D гуруҳи. Чехия термаси иродали ўйин кўрсатиб, Хорватия билан дуранг ўйнади

Европа чемпионати “D” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Чехия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бу ҳақда "Fut.uz" хабар берди.

Учрашувнинг 37 дақиқасида Иван Перишич ҳисобни очган бўлса, 59 дақиқада Иван Ракитич ҳисобни оширди.

75 дақиқада Шкода боши билан берган зарбаси орқали Субашич дарвозасини ишғол қилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида эса Марк Клаттенбург Хорватия дарвозасига пенальти белгиланди. Несид ундан унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:2 қилди.

Шундай қилиб, Чехия 0:2 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, иродали ўйин эвазига дуранг қайд этди.

Евро–2016. “D” гуруҳи, 2-тур

Чехия – Хорватия 2:2
Голлар: 0:1 – 37 Перишич, 0:2 – 59 Ракитич, 1:2 – 75 Шкода, 2:2 – 90, пенальти Нецид.
Чехия – Чех, Губник, Лимберски, Кадержабек, Сивок, Росицки, Дарида, Крейчи, Плашил (Нецид, 86), Скалак (Шурал, 67), Лафата (Шкода, 67).
Хорватия – Субашич, Чорлука, Стринич (Врсалько, 90), Срна, Вида, Бадель, Модрич (Ковачич, 62), Ракитич (Шильденфельд, 90), Брозович, Перишич, Манжукич.
Огоҳлантиришлар: Бадель (14), Сивок (72), Брозович (74).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро–2016, D гуруҳи. Чехия термаси иродали ўйин кўрсатиб, Хорватия билан дуранг ўйнади