05:16 / 01.06.2023
202

Европа Лигаси. “Севилья” пенальтилар сериясида “Рома”ни мағлуб этиб, кубок соҳибига айланди

Фото: Getty Images

Футбол бўйича Европа Лигаси финалида “Рома” ва “Севилья” жамоалари 31 май, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 34-дақиқасида Пауло Дибала римликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса испанлар ҳам хавфли ҳужумларини бошлади. 55-дақиқада Жанлука Манчини ўз дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва жамоалар қўшимча бўлимларга йўл олди.

Қўшимча бўлимлар ҳам тенг курашлар остида кечди ва гол урилмади. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар сериясида эса “Севилья” 4:2 ҳисобида зафар қучди ва Европа Лигаси соҳибига айланди.


Европа Лигаси

Финал

31 май, чоршанба

“Севилья” (Испания) – “Рома” (Италия) 1:1

Пенальтилар серияси: 4:2

Голлар: 0:1 – 34 Дибала, 1:1 – 55 Манчини (автогол).

“Севилья”: Буну, Навас (Монтел, 95), Баде, Гудел (Маркао Тейшейра, 120), Теллес (Рекик, 95), Ракитич, Фернандо (Жордан, 120), Окампос, Оливeр Торрес (Сусо, 46), Хил (Ламела, 46), Эн-Несири.

“Рома”: Руй Патрисиу, Челик (Залевски, 90), Смоллинг, Манчини, Рожер, Спинассола (Льоренте, 105), Матич (Бове, 120), Кристанте, Пеллегрини (аш-Шаарави, 105), Дибала (Вейналдум, 68), Абраҳам (Белотти, 75).

Огоҳлантиришлар: Матич (22), Рафа Мир (36), Пеллегрини (45), Манчини (48), Кристанте (65), Ракитич (65), Челик (74), Залевски (105), Ламела (109), Жордан (120), Монтел (120), Окампос (120), Карсдорп (120).


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигаси. “Севилья” пенальтилар сериясида “Рома”ни мағлуб этиб, кубок соҳибига айланди