22:20 / 02.06.2023
498

УЕФА Жозе Моуриньюга қарши иш очди

УЕФА  Жозе Моуриньюга қарши иш очди

УЕФА Европа лигаси финалини бошқарган ҳакамнинг манзилига бир қанча ҳақоратли сўзларни ишлатган Жозе Моуриньюга қарши иш очди.

Финалда Моуринью қўл остидаги римликлар "Севилья" билан учрашувда пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Учрашув якунланганидан кейин Моуринью "Пушкаш Арена"нинг автотураргоҳида бош ҳакам Энтони Тэйлорни бир қанча сўзлар билан ҳақорат қилган.

Матбуот анжуманида ҳам мураббий ҳакам манзилининг томорқасига тош отиб қўйган: "Ҳакам испаниялик бўлиб чиқди. Умид қиламанки, у ЕЧЛсига қайтиб, шу ишини давом эттираверсин, Европа лигасини тинч қўйсин", - деган.

Ушбу гаплардан кейин УЕФА Моуриньюга қарши иш очган ва у учрашувнинг расмий шахсига бўлган қўпол муносабатда айбланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Жозе Моуриньюга қарши иш очди