Хабарингиз бор Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.
Эртага Равшан Ҳайдаров терма жамоаси Ўзбекистонга қайтиб келади. Олган маълумотларимизга қараганда, ушбу терма билан Аргентинадаги жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳимоячи Абдуқодир Хусанов миллий жамоа йиғинларига бориб қўшилади.
Футболчи миллий терма жамоамиздан чақирув олган ва у 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтадиган CAFA мусобақасида иштирок этиши кутилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар