20:00 / 03.06.2023
236

Эрон терма жамоасининг “CAFA Nation's Cup” турнири учун қайдномаси эълон қилинди

Эрон терма жамоасининг “CAFA Nation's Cup” турнири учун қайдномаси эълон қилинди

Эрон терма жамоасининг “CAFA Nation's Cup” турнирида иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, қайдномадан 23 футболчи жой олган.

Бироқ таркибда Сардор Азмун, Меҳди Тареми, Алиризо Бейранванд каби таниқли футболчилар ўрин олмаган. Қуйида бош мураббий Амир Галеной танлаган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Дарвозабонлар:

Паям Ниазманд ("Сепахон", Эрон).
Ҳоссеин Поурҳамиди ("Тракторсози", Эрон).
Моҳаммад Реза Акҳбари ("Алюминум", Эрон).

Ҳимоячилар:

Эҳсан Ҳуссаини ("Алюминум", Эрон).
Моҳаммад Данешгар ("Сепахон", Эрон).
Ҳоссеин Кананизадеган ("Ал-Аҳли", Қатар).
Ареф Агҳаси ("Фулад", Эрон).
Амир Меҳди Жанмалеки ("Нассажи", Эрон).
Меҳди Тикдари ("Гол Гохар", Эрон).
Рамин Резаеиан ("Сепахон", Эрон).
Эҳсан Ҳажсафи (АЕК, Греция).
Моҳаммад Надери ("Алтай", Туркия).

Ярим ҳимоячилар:

Ғуламреза Сабет Имани ("Пайкан", Эрон).
Алиреза Ализода ("Гол Гохар", Эрон).
Омид Ноорафкан ("Сепахон", Эрон).
Моҳаммад Карими ("Сепахон", Эрон).
Амир Ҳоссеин Ҳоссеинзадеҳ ("Спортинг Чарлерои", Бельгия).
Меҳди Мамизадеҳ ("Санат Нафт", Эрон).
Моҳаммад Гҳанбари ("Тракторсози", Эрон).

Ҳужумчилар:

Моҳаммад Жавад Моҳаммади ("Хавадар", Эрон).
Шаҳаб Заҳеди ("Пушкаш ФК", Венгрия).
Моҳаммад Реза Азади ("Алюминум", Эрон).
Реза Асади ("Тракторсози", Эрон).

Маълумот ўрнида, Эрон мусобақада "B" гуруҳидан жой олган бўлиб, Қирғиз Республикаси ва Афғонистонга қарши баҳс олиб боради.

Қуйида мазкур турнирда қатнашадиган терма жамолар ва бўлиб ўтадиган ўйинлар вақти ҳақида маҳлумотга эга бўласиз.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон терма жамоасининг “CAFA Nation's Cup” турнири учун қайдномаси эълон қилинди