11:55 / 04.06.2023
252

U-20 Жаҳон чемпионати. Исроил Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Фото: Getty Images

Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган икки ўйин 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтди.

Исроил ёшлари Бразилияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва қўшимча бўлимлар тайинланди.

Қўшимча бўлимлар дебютида Жанубий Америка вакиллари ҳисобда олдинга ўтиб олди. Бироқ бунга исроилликлар иккита тўп билан жавоб қайтарди. Шунингдек, Исроил ўйин якунига яқин кетма-кет иккита пенальтини голга айлантира олмади.

Шу тариқа нимчорак финалда Ўзбекистонни мағлуб этган Исроил бу сафар Бразилияни енгиб, ярим финалга чиқди. Ярим финалда жамоа АҚШ — Уругвай ўйини ғолиби билан ўйнайди.

Яна бир чорак финал баҳсида Италия ёшлари Колумбияга имкон қолдирмади. Италияликлар ярим финалда Жанубий Корея ва Нигерия ўртасидаги баҳс ғолиби билан кураш олиб боради.

4 июндан 5 июнга ўтар кечаси яна иккита чорак финал баҳси ўтказилади:

  • Жанубий Корея — Нигерия 22:30
  • АҚШ — Уругвай 02:00

U-20 ЖЧ—2023

Чорак финал баҳслари

Исроил – Бразилия 3:2

Голлар: 0:1 – 56 Леонардо, 1:1 – 60 Ҳалайли, 1:2 – 91 Насименту, 2:2 – 93 Шибли, 3:2 – 105+3 Тургеман.

Колумбия – Италия 1:3

Голлар: 0:1 – 9 Касадеи, 0:2 – 38 Балданзи, 0:3 – 46 Эспозито, 1:3 – 49 Торрес.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 Жаҳон чемпионати. Исроил Бразилияни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди