14:30 / 04.06.2023
355

Исраэль Адесанья: "Уларнинг ҳисоб-китобига тупурганим бор!"

Исраэль Адесанья: "Уларнинг ҳисоб-китобига тупурганим бор!"

Ўрта вазнда амалдаги UFC чемпиони Исраэль Адесанья ўзининг жамоадоши ва City Kickboxing зали аъзоси Кай Кара-Франснинг Амир Альбазига ютқазиб қўйганидан кейин жангни очколарини ҳисоблаган ҳакамларни жиддий танқид остига олди:

"Жин урсин, буларни! Крис Ли ва Сол Д‘Аматоларни бўшатиб юборинглар. Айнан шу иккиси масалани дабдала қилишганини очколар карточкаси эълон қилинмасдан олдин англаб етгандим. Қачонгача бу икки аҳмоқ жангчиларнинг келажагини, шуҳратини, пулларини, сифатли ҳаёт манбаини ўғирлаб кун кечиришади?! Биттагина, Майк Белл одамга ўхшаб бу жангни тўғри баҳолабди. Нариги иккисини даф қилиш керак. Чиқишда улар билан гаплашиб оларман, балки?!"

Эслатиб ўтамиз, Кай тонгдаги турнир мейнивентида шубҳали тарзда Амир Альбазига очколар ҳисобида имкониятни бой берди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исраэль Адесанья: "Уларнинг ҳисоб-китобига тупурганим бор!"