Саудия Арабистони делегацияси Парижга етиб келди ва яқин кунларда Месси билан шартнома имзолайди
Саудия Арабистони делегацияси аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома имзолашни якунлаш учун Парижга етиб келди, деб хабар берди журналист Маттео Моретто.
Манбага кўра, Саудия Арабистони делегацияси аллақачон Парижда ва улар барчасига ишонмоқда. Делегация яқин 48 соат ичида Месси билан шартномани якунлашга умид қилмоқда.
Олдинроқ “Интер Майами” аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиққани хабар қилинганди. Шунингдек, Мессининг фаолиятини давом эттиришнинг мумкин бўлган вариантлари орасида “Барселона”га қайтиш ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Месси икки йиллик фаолиятидан сўнг ПСЖни тарк этганди. У якунланган мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг