
Франциялик футболчи Карим Бензема “Ал-Иттиҳод” аъзосига айланди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Саудияликлар Бензема билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Аввалроқ, француз “Ал-Иттиҳод” таркибида 2 йилда 200 миллион евро ишлаб топиши хабар қилинганди.
Маълумот учун, Карим “Лион” тарбияланувчиси бўлиб, 2009 йилда “Реал” сафига келиб қўшилганди. Франциялик футболчи “Қироллик клуби” сафидаги 14 йил давомида 25 та совринга эга чиқди. Улар орасида 5 та Чемпионлар Лигаси соврини ва 4 та Ла Лига чемпионлиги бор. 2022 йилда Бензема “Олтин тўп”га эга чиқди.
Бензема Мадрид жамоаси сафида 648 та ўйин ўтказиб, 354 та гол уришга муваффақ бўлди. “Реал” тарихида фақат Криштиану Роналду (450) ундан кўп гол урган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.