08:29 / 08.06.2023
198

"Вест Хэм" "Фиорентина"ни мағлуб этиб, Конференциялар Лигаси чемпионига айланди!

"Вест Хэм" "Фиорентина"ни мағлуб этиб, Конференциялар Лигаси чемпионига айланди!

Футбол бўйича Европа Конференциялар Лигаси финалида “Вест Ҳэм” ва “Фиорентина” 7 июнь, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи бўлимда эса инглизлар фаолроқ ҳаракат қилишни бошлади ва 62-дақиқада пенальти ишлади. Саид Бенраҳма пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Жакомо Бонавентура мувозанатни тиклади. Ўйин сўнгида эса Жарред Боуэн “болғачилар”га ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Шу тариқа “Вест Ҳэм” Конференциялар Лигаси ғолибига айланди. Инглиз жамоаси ушбу турнирда зафар қучган иккинчи клубга айланди. 2021/22 йилги мавсумда “Рома” Конференциялар Лигасининг илк чемпиони бўлганди.


Конференциялар Лигаси

Финал

7 июнь, чоршанба

“Фиорентина” Италия – “Вест Ҳэм” Англия 1:2

Голлар: 0:1 – 62 Бенраҳма (пенальти), 1:1 – 67 Бонавентура, 1:2 – 90 Боуэн.

“Фиорентина”: Терраччано, Додо, Миленкович, Ранери (Игор Жулио, 84), Бираги, Бонавентура, Амрабат, Мандрагора (Барак, 90), Гонсалес, Йович (Артур, 46), Куаме (Сапонара, 62).

“Вест Ҳэм”: Ареоля, Соуфал, Зума (Керер, 61), Агерд, Эмерсон, Соучек, Райс, Лукас Пакета, Бенраҳма (Форналс, 76), Боуэн, Антонио (Огбонна, 90).

Огоҳлантиришлар: Бенраҳма (31), Агерд (53), Мандрагора (66), Данкан (68), Миленкович (75), Амрабат (85), Боуэн (90).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Вест Хэм" "Фиорентина"ни мағлуб этиб, Конференциялар Лигаси чемпионига айланди!
ePN