Евро-2016. Германия Шимолий Ирландияни мағлуб этди ва гуруҳ ғолиби бўлди

  • Спорт
  • 22-06-2016, 00:01
  • 954
  • Евро-2016. Германия Шимолий Ирландияни мағлуб этди ва гуруҳ ғолиби бўлди

    Европа чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи тур ўйинлари давом этмоқда. Ҳозиргина C гуруҳи вакиллари ўйинларни тугатишди, дейилади "Кун" нашрида. Гуруҳ етакчиси Германия терма жамоаси Шимолий Ирландияга қарши ўйинда майдонга тушди ва Марио Гомеснинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Бу ғалабадан кейин Германия ҳисобидаги очколар сони еттитага етди ва улар гуруҳ ғолиблигини қўлга киритишди.

    Евро-2016. 3-тур. С гуруҳи
    Шимолий Ирландия – Германия 0:1 (0:1, 0:0)
    Гол: Гомес (29).
    Шимолий Ирландия: Макговерн, Маколи, Эванс, Хьюз, Кэткарт, Норвуд, Эванс (Макгинн, 84), Даллас, Дэвис, Уорд (Мадженнис, 70), Уошингтон (Лаферти, 59).
    Германия: Нойер, Хуммельс, Боатенг (Хеведес, 76), Хектор, Хедира (Швайнштайгер, 69), Киммих, Ўзил, Кроос, Гётце (Шюррле, 55), Гомес, Мюллер.
    Теглар: EURO 2016