23:04 / 11.06.2023
222

Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак"

Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва Қирғиз Республикаси олимпия терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг Ўзбекистон олимпия термаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин керак эди. Иккала жамоага ҳам. Биз бу ўйинга зўриқиш билан келдик. Лекин, ўйин яхши бўлди. Кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ёшларни ҳам кўздан кечириб олдим. Қаердадир муаммолар бор, буларни устида ишлаймиз. Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бунданй ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва куч керак.

- Ҳусайн Норчаев жамоага қўшилиб кета олмагандек туюлди...

- Ҳусайн ўз жамоасида анчадан бери ўйин амалиётисиз қолмоқда. У ҳозир тонусда эмас. Бу нарсага сабаб шу. Ҳусайннинг потенциалини яхши биламиз. Футболчи ўйнаб туриши керак. Бугун хаво ҳам анча иссиқ бўлди. Буни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

- Жуда кўп ротация қилмоқдасиз. Лекин асосий таркиб охирги ўйинларига тайёр деб ўйлайсизми?

- Бунга ўртоқлик ўйинлари керак. Текширяпмиз, кўздан кечиряпмиз. Охирги паллаларда энг кучлиларни танлаб оламиз. Ҳар бир ўйинчининг потенциалини тахминан биламиз. Бу йиғинлар ҳам шу сабаб керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Қирғизистон яхши ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтишга маҳорат ва кўпроқ ҳаракат керак"
ePN