10:44 / 12.06.2023
82

Жокович 23-марта “Катта дубулға”да ғолиб чиқди ва рекорд ўрнатди

Жокович 23-марта “Катта дубулға”да ғолиб чиқди ва рекорд ўрнатди

Фото: Clive Brunskill/Getty Images

Сербиялик теннисчи Новак Жокович 11 июн, якшанба куни Франция Очиқ чемпионати (“Ролан Гаррос”) финал учрашувида норвегиялик спортчи Каспер Руудни (7:6 (7:1), 6:3, 7:5) мағлуб этди.

Сербиялик бу тоифада эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида совринлар бўйича испаниялик Рафаел Надални (22) ортда қолдириб, рекордчига айланди. Яккалик баҳсларида “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирлардаги ғалабалар сони бўйича Жокович америкалик Серена Уилямсга етиб олди. Рекорд австралиялик Маргарет Кортга тегишли, у 24 та совринга эга. Бироқ, уларнинг 13 таси профессионал ва ҳаваскор турнирлар ўртасидаги чегарани йўққа чиқарган Очиқ давргача бўлган вақтда қўлга киритилган.

Жокович эркаклар ўртасида "Ролан Гаррос"нинг энг ёши катта чемпиони (36 ёш, 20 кун) ва тарихда "Катта Дубулға" турнирларининг ҳар бирида камида уч марта ғалаба қозонган биринчи спортчига айланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жокович 23-марта “Катта дубулға”да ғолиб чиқди ва рекорд ўрнатди