“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ўзи шуғуллантирган футболчилар орасида энг зўри Санти Касорла эканини таъкидлади.
- Мен Санти Касорлани “Барселона” таркибида кўришни орзу қиламан. У мен шуғуллантирган футболчилар орасида энг зўри. Бунақа ўйинчиларнинг қадри жуда баланд.
Замонавий футболдаги ўйинчилар орасида Касорланинг истеъдодига тенг келадигани умуман йўқ, - деди Хави Эрнандес.
Эслатиб ўтамиз, Санти Касорла Хави Эрнандес Қатар чемпионатида “Ас-Садд”ни бошқарганида унинг қўл остида ўйнаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар