15:00 / 15.06.2023
161

Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди

Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди

ОФК футбол клубларини лицензиялаш натижаларини эълон қилди. Унда 2023/24-мавсум мусобақаларида иштирок этадиган жамоалар номига ойдинлик киритилган.

"Лига лицензиялаш учун 25 та клубни жалб қилди. Мазкур кўрсаткич борасида Ўзбекистон Осиёда биринчи бўлди. Мос равишда Қатарнинг 17 та ва Саудия Арабистонининг 16 та клуби лицензиялашга жалб этилганди.

Лицензия учун даъвогарлардан Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу билан биз Осиёда энг яхши натижани қайд этдик. Бир йил аввал 12 та клубимиз бунга муваффақ бўлганди. Мос равишда Қатарнинг 15 та, Амирликларнинг 13 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди", - дейилади ЎзПФЛ хабарида.

ОФК лицензиясига эга чиққан Ўзбекистон клублари: “Пахтакор”, “Навбаҳор лочинлари”, “Насаф”, АГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Металлург”, “Локомотив”, “Динамо”, “Андижон”, “Турон”, “Бухоро”, “Машъал”, “Шўртан”, “Олимпик”.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди