Аббос Файзуллаев: "Мен учун унутилмас кун бўлди, чунки терма жамоадаги биринчи голимни урдим. Голимни ота-онам, тоғам ва янгамга бағишлайман. Бизни Эронга қарши жуда муҳим баҳс кутиб турибди, бугундан ўша учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.
- Рақиб жамоанинг кўплаб футболчилари жисмонан бақувват ва гавдаи ўйинчилар эди. Бу сизга қийинчилик туғдирмадими?
- Йўқ, ўз позициямга тушдим ва ўзимни қулай ҳис қилдим.
- Бугун терма жамоа сафида гол урган 108-футболчига айландингиз...
- Жуда хурсандман, орзуларимдан бири амалга ошди. Энди кўплаб голлар ураман деб умид қиламан.
- Турли ёшдаги терма жамоаларда гол ургансиз, ҳиссиётлар бир-биридан фарқ қиладими?
- Катталар терма жамоасида гол уриш ёқимлироқ бўлса керак.
- Терма жамоалар сафидаги севимли голингиз?
- Осиё Кубоги 1-турида жарима зарбасидан урган голим.
Манба: championat.asia
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг