date
views 188

Эроннинг ҳимоясида муаммолар бор, сўнгги 5 ўйиннинг барчасида гол ўтказиб юборган

Эроннинг ҳимоясида муаммолар бор, сўнгги 5 ўйиннинг барчасида гол ўтказиб юборган

Бугун "CAFA Nations Cup" турнирининг финал беллашуви бўлиб ўтади. Унда "A" квартети пешқадами Ўзбекистон миллий терма жамоаси нариги "Б" гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Эронга қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан биз сизга қизиқ маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз. Эрон терма жамоаси ҳужумкор ўйин намойиш этиб, кўплаб голлар уришига қарамасдан мудофаа чизиғида айрим муаммолар ҳам йўқ эмас.

"Форс йўлбарслари" сўнгги ўтказилган 5 ўйиннинг барчасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. АҚШга қарши жаҳон чемпионатида, Россия ва Кенияга қарши ўртоқлик баҳсларида ва "CAFA Nation's Cup" турнирида Афғонистон ва Қирғиз Республикаси ҳам бугунги рақибимизни ранжитишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Эронга қарши финал учрашуви "Бунёдкор" стадионида Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эроннинг ҳимоясида муаммолар бор, сўнгги 5 ўйиннинг барчасида гол ўтказиб юборган
-->