16:55 / 20.06.2023
1 368

Никимбаев: Ўзбекистон - Осиёда биринчи? Бу кўзбўямачиликнинг аъло даражадаги намунаси

Никимбаев: Ўзбекистон - Осиёда биринчи? Бу кўзбўямачиликнинг аъло даражадаги намунаси

ПФЛ бир неча кун аввал ОФК футбол клубларини лицензиялаш натижаларини эълон қилди ҳамда 2023/24 мавсум мусобақаларида иштирок этадиган жамоалар номига ойдинлик киритганди.

Ўзбекистоннинг 25 даъвогар клубидан 17 таси ОФК лицензиясини олди. Мазкур кўрсаткич борасида Ўзбекистон Осиёда биринчи бўлди. Мос равишда Қатарнинг 17 ва Саудия Aрабистонининг 16 клуби лицензиялашга жалб этилганди.

ОФК лицензиясига эга чиққан Ўзбекистон клублари: “Пахтакор”, “Навбаҳор лочинлари”, “Насаф”, AГМК, “Қизилқум”, “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Металлург”, “Локомотив”, “Динамо”, “Aндижон”, “Турон”, “Бухоро”, “Машъал”, “Шўртан”, “Олимпик”.

Лицензиялаш жараёнини муваффақиятли ўтказдик, деб ҳисоблаган ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида қуйидаги постни қолдирганди.

Ушбу воқеликдан сўнг таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида қизиқ маълумотларни ёзиб қолдирди.

Мана бу кўзбўямачиликнинг аъло даражадаги бир наъмунаси. ОЧЛда иштирок этиш учун лицензиялар сони бўйича мамлакатларни солиштириш.

Бир қарашда, баракалла дейсиз. Бир вақтнинг ўзида шунчалик кўп профессионал клублар – Хитой, Корея ва Японияни қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўпроқ.

Бироқ шошилманг, бир йил аввал Японияда 50 дан ортиқ лицензиядан ўтган клублар бор эди. Улар қаерга кетди? Ҳеч қаерга кетмади. Шунчаки, Чемпионлар лигаси мавсуми ўзгарди ва ҳозир Япония, Корея ва Хитойда миллий лигага лицензия бериш ОЧЛдан фарқли вақтларда ўтказилмоқда. Шунинг учун Японияда бор йўғи 4 та лицензия олиш учун ариза топширган ва уларнинг 4 таси ҳам лицензияга эга бўлган. Корея эса 5 та ариза топширган ва уларнинг 4 таси лицензия олган.

J-лига ва К-лига учун лицензиялаш жараёни кузда бўлиб ўтади. Бу мантиқан тўғри, чунки янги мавсум баҳорда бошланади. Ҳудди Ўзбекистондаги каби. Нима учун Ўзбекистонда клубларни келаси мавсум учун лицензиялаш ҳозир амалга оширилди? Буни лицензиядан ўтган бўлса ҳам тугатилиши арафасида турган "Турон"дан сўранг. Шунингдек, лицензия ололмаган бўлса-да, мавсумни охиригача ўйнаб қўядиган "Сурхон"дан сўранг, - деди Алишер Никимбаев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Никимбаев: Ўзбекистон - Осиёда биринчи? Бу кўзбўямачиликнинг аъло даражадаги намунаси