Осиё бокс конфедерацияси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиш истагида.
Reuters хабарига кўра, зарур бошқарув, молиявий ва ахлоқий ислоҳотлар амалга оширилмагани учун IBA ХОҚ таркибидан чиққани сабабли, Осиё бокс конфедерацияси аъзоликдан чиқиш ҳақида ўйламоқда.
22 ва 23 июнь кунлари Бангкокда Осиё конфедерацияси директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтган. Навбатдан ташқари конгрессда ташкилот низомига ўзгартириш киритиш ва ХОҚ томонидан тан олинадиган ташкилот аъзосига айланиш кўриб чиқилган.
Бокс бўйича Осиё чемпионати, жумладан, 14 июль куни Остона шаҳрида старт олиши лозим бўлган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионат ҳам бошқа муддатга қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Олимпия қўмитаси Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида бокс жангларини ташкил этиш ҳуқуқидан маҳрум этганди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг