21:01 / 26.06.2023
249

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон Саудияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон Саудияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги доирасидаги Саудия Арабистони - Ўзбекистон якунланди. Учрашув Ўзбекистон ёшларининг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи таймда термамиз посбони Муҳаммадюсуф Собиров пенальтини қайтариб, жамоамизни яққол голдан қутқариб қолди.

Иккинчи бўлимни кетма-кет ҳужумлар билан бошлаган Ўзбекистон 79 дақиқада Оллаберган Каримовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Дилшод абдуллаев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди.

Шу тариқа, Раҳматуллаев шогирдлари кейинги босқичга чиқди ва энг муҳими  жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга қиритди.

U-17 Осиё кубоги. 

 Саудия Арабистони U17 - Ўзбекистон U17 - 0:2

Голлар: Ал Бурайҳ 79 (автогол), Дилшод Абдуллаев 84.

Ўзбекистон U-17: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 5. Азизбек Тулкунбаев, 6. Озодбек Ўктамов, 7. Лазиз Мирзаев, 8. Беҳруз Шукуруллаев, 13. Беҳруз Жуматов, 14. Шодиёр Шодибоев, 16. Муҳаммадали Реимов, 17. Оллоберган Каримов, 19. Шерзодбек Абдулбўриев, 23, Дилшод Абдуллаев.
Захира: Нўмонов, Тўлабоев, Отахонов, Олимов, Икромов, Якубов, Саидов, Ўрмонжонов, Турғунбоев, Акопов, Абраев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубоги ярим финалига чиқди. Шундай қилиб, Ўзбекистон U17 терма жамоаси ярим финалда жанубий кореялик тенгдошларига қарши майдонга чиқишади. Бундан ташқари, Ўзбекистон U17 терма жамоаси Индонезияда ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон Саудияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
ePN