15:39 / 27.02.2015
6 087

Европа Лигасининг 1/8 финалига чиққан жамоалар билан танишинг

Европа Лигасининг 1/8 финалига чиққан жамоалар билан танишинг

Европа Лигасининг 1/16 финал ўйинлари ниҳоясига етди ва нимчорак финалда мусобақани давом эттирадиган 16 жамоа номига ойдинлик киритилди.

1/8 финалга энг кўп жамоа Италиядан чиқди – 5та. Россия, Украина ва Испаниядан иккитадан жамоа нимчорак финалда ўйнашади. Англия, Германия, Бельгия, Голландия ва Туркиядан биттадан вакил қолди.

Европа Лигасининг 1/8 финал иштирокчилари:
“Рома”, “Наполи”, “Интер”, “Торино”, “Фиорентина” (барчаси – Италиядан), “Зенит”, “Динамо” (иккаласи – Россия), “Днепр”, “Динамо Киев” (иккаласи – Украина), “Вильярреал”, “Севилья” (иккаласи – Испания), “Вольфсбург” (Германия), “Эвертон” (Англия), “Брюгге” (Бельгия), “Аякс” (Голландия) ва “Бешиктош” (Туркия).

27 февраль куни Тошкент вақти билан 17.00да нимчорак финал босқичига қуръа ташланади. Бу босқичда бир ассоциация вакиллари бир-бирларига рўбарў келиб қолишлари мумкин. Аммо УЕФА қарорига кўра, Россия ва Украина жамоалари турли жуфтликларда бўлишади.

Манба: www.stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигасининг 1/8 финалига чиққан жамоалар билан танишинг